Божхона ходимларига

Ҳурматли божхона ходимлари!
Сизларни 26 январь - "Давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни" муносабати билан самимий муборакбод этамиз!
Божхона хизмати давлатимиз ички ва ташқи сиёсатининг ажралмас қисми, мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлигини мустаҳкамлаш, миллий манфаатларини ҳимоя қилишнинг муҳим ва самарали механизми ҳисобланади.
Бугун жадал суратларда ривожланаётган ташқи савдо иқтисодий алоқалар шароитида божхона органларининг ўрни ва аҳамияти ошиб бормоқда.
Сизнинг машаққатли, шу билан бирга, шарафли хизматингизни халқимиз қадрлайди.
Ҳурматли соҳа ходимлари!
Сизларни бугунги байрам муносабати билан яна бир бор қутлаб, Ватанимиз равнақи, юртимиз тинчлиги ва халқимиз фаравонлиги йўлида амалга ошираётган шарафли ва машаққатли ишларингизда мувафаққиятлар тилаймиз!
Aмaнбaй Оринбaев
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси