Қорақалпоғистонда биринчи марта 9-синф ўқувчиси 5 фандан миллий сертификат олиб, муддатидан олдин талаба бўлди
105
Нукус шаҳридаги 46-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси, "Намуна-Нукус" ўқув маркази тарбияланувчиси Махмутова Намуна 5 фандан миллий сертификат олиб, 15 ёшида муддатидан 2,5 йил олдин Тиббиёт институтига талаба бўлди. Натижалар:
➤ Кимё - 66,47 балл (А);
➤ Биология - 65,5 балл (А);
➤ Рус тили ва адабиёти - 64,26 балл (B+);
Тарих - 63.33 балл (B+);
➤ Математика - 50.54 балл (C+).
