Кегейли туманида аҳоли турмуш шароитини яхшилаш йўналишида амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Оринбаев "Жүзим бағ" ОФЙ ҳудудида 5 гектар майдонда Бантликка кўмаклашиш фонди маблағлари ҳисобидан янгидан қурилаётган "KEGEYLI GREEN HOUSE" иссиқхонаси қурилиш ишлари билан танишди.
Бундан сўнг, "Бахытлы" МФЙ ҳудудидаги бинода ёшларни хорижий тилларга ўқитиш ва янги ташкил этилган "Айти-Марказ"нинг ишлари ҳамда Халқабад посёлкасидаги шифохонада яратилган шароитлар кўздан кечирилди.
"Ийшан қала" МФЙ ҳудудидаги кичик саноат зонасида амалга оширилиши белгиланган лойиҳалар бориши ҳам кўриб чиқилиб, мутасаддиларга тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича аниқ топшириқлар берилди.



Шунингдек, Жўқорғи Кенгес Раиси халқ учун маданий дам олиш жойларини ташкил этиш йўналишида "Жылўан жап" МФЙ ҳудудида "Зарбдор тажрибаси" асосида канал бўйида дам олиш жойини ташкил этиш лойиҳаси, "Нурлы-бостан" МФЙ ҳудудида дам олиш маскани ва янги хизмат кўрсатувчи субъектларни ташкил этиш лойиҳаси билан яқиндан танишди.
Туманда амалга оширилаётган қурилиш ишлари, хусусан, "Янги Ўзбекистон" массивидаги кўп қаватли уйларни қуриш, шунингдек, "Халқабад" посёлкасидаги кўп қаватли уйлар учун канализация тармоқларини қуриш ишлари кўриб чиқилиб, қурилиш ишларини ўз вақтида, сифатли қилиб якунлаш бўйича мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.
Бундан сўнг, маҳаллалардаги инфратузилма билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш йўналишида ҳар бирига 3 млрд. сўмдан ажратилган "Жаңабазар" ва "Абат" овул фуқаролар йиғинлари фуқаролари билан яқиндан мулоқот қилиниб, ажратилган маблағларнинг ўз ўрнида ишлатилишини назорат қилишда маҳалланинг нуроний-оқсоқоллари, ёши улуғлари фаол иштирок этиши кераклиги таъкидланди.