Кегейли туманини ҳар томонлама ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Оринбаев раҳбарлигида Кегейли туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, давлат дастурлари доирасидаги белгиланган вазифалар, амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ҳамда аввалги мажлисда берилган топшириқлар ижросига бағишланган мажлис ўтказилди.

Мажлисда дастлаб, аввалги йиғилиш даврида белгилаб берилган топшириқларнинг бугунги кундаги ижроси, маҳаллаларни обод қилиш, инфратузилма билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш, давлат дастурлари доирасида лойиҳаларнинг амалга оширилиши, фуқароларнинг турмуш даражасини яхшилаш борасида вазифаларнинг бажарилиши масалалари танқидий кўриб чиқилди.
Шу билан бирга, фуқароларнинг қўшимча даромад олишига кўмаклашиш, камбағалликни қисқартириш, янги корхоналар фаолиятини ташкил этиш, кўп қаватли уйлар қуриш, қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг ёйиш, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ҳам топшириқлар ижроси масалалари муҳокама қилинди.
.jpg)
Унда шунингдек, мазкур ишларни амалга оширишда айрим мутасаддиларнинг ўз вазифасига сидқидилдан қарамаётгани танқид қилиниб, камчиликлар кўрсатиб ўтилди.
Бундан ташқари, ўз вазифасини бажаришда хато ва камчиликларга йўл қўйган айрим мутасаддиларга интизомий жазо қўллаш, зарур бўлса, лавозимига лойиқлиги масаласини кўриб чиқиш бўйича топшириқлар берилди.

