Чимбой туманида янги лойиҳалар кўриб чиқилди
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Оринбаев Чимбой туманида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Дастлаб, Жўқорғи Кенгес Раиси "Шахтемир" маҳалласидаги янгидан қурилаётган спорт мажмуаси, шунингдек, шу жойда тадбиркор ташаббуси билан янгидан ташкил этилаётган «Осербай Шабандоз» от спорти клуби қурилиш ишларини кўздан кечирди. Қурилиш ишларини сифатли қилиб якунлаш, шунингдек, тадбиркор лойиҳасини тўлиқ ишга тушириши учун барча ёрдамларни кўрсатиш бўйича мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.
.jpg)
Бундан сўнг, "Zang tex" корхонаси томонидан ип-калава ишлаб чиқариш лойиҳаси ишлари кўриб чиқилиб, маҳсулотларнинг экспорт салоҳиятини ошириш бўйича тадбиркор билан яқиндан ҳамкорлик қилиш кераклиги таъкидланди.
"Кўкчи қалъа" маҳалласи ҳудудида жойлашган корхона умумий 199,2 млрд. сўм маблағ асосида ишга туширилаётган бўлиб, йилига 4 минг тоннадан ортиқ, умумий 80 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга. Корхона тўлиқ қувватда ишга туширилиши билан 300 иш ўрни яратилади ва маҳаллий аҳоли бандлиги таъминланади.


Жўқорғи Кенгес Раиси масъулларга бугунги кунда ҳурматли Президентимизнинг Қорақалпоғистонга бўлган алоҳида эътибори билан яратилган имкониятлардан самарали фойдаланиб, туманда тадбиркорлар сонини ошириш, янги ишлаб чиқариш корхоналарини очиш кераклигини алоҳида таъкидлади.
