Чимбой туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари кенг муҳокама қилинди
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Оринбаев республика ва туман идора-ташкилотлари масъуллари иштирокида Чимбой туманини ривожлантириш масалаларига бағишланган мажлис ўтказди.
Унда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини, муносиб турмуш шароитини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш, ободонлаштириш ишларини олиб бориш каби белгиланган вазифаларнинг бажарилиши масалалари кўриб чиқилди.
Таъкидлаш жоизки, туманни ҳар томонлама ривожлантириш бўйича махсус дастур асосида қатор вазифалар белгилаб берилган. Бунинг учун молиявий манбалар ва имкониятлар ҳам яратилган.

Лекин, айрим жойларда муассаса-ташкилот раҳбарлари ва мутасаддилари, шунингдек, маҳалла фаоллари томонидан камчиликларга йўл қўйилмоқда.
Мажлис давомида ўз вазифасини ижро этишда хато-камчиликларга йўл қўйган масъулларга интизомий жазо чораси қўлланилиб, зарур бóлса лавозимига лойиқлиги масаласини кўриб чиқиш бўйича топшириқлар берилди.
.jpg)
