«Жаслық» посёлкаси фуқаролари билан учрашув ўтказилди
«Инсон қадри учун» тамойили асосида амалий ишлар бугунги куннинг бош мақсадига айланиб улгурган. Шу асосда фуқароларнинг муаммоларига ечим топиш бўйича республикамизда ҳам бир қатор ишлар олиб борилиб, бу борада олис, чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам эътибордан четда қолмаяпти.
Шундай амалий чораларнинг давоми сифатида бугун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Оринбаев республикамизнинг энг чекка ҳудудларидан бири бўлган «Жаслық» посёлкаси фуқаролари билан учрашди.

Ўтказилган учрашувда ҳудуд аҳолисининг муаммолари тингланиб, жойида ечим топиш чоралари кўрилди. Мутасаддиларга вақт талаб этиладиган масалалар бўйича аниқ топшириқлар берилиб, ҳар бир кўтарилган таклиф белгилаб олинди.
Таъкидлаш жоизки, ҳурматли Президентимизнинг махсус қарори асосида «Жаслық» посёлка фуқаролар йиғинига ҳам «Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла» мақоми берилиб, 5 млрд. сўм маблағ асосида посёлкада кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиши белгиланиб, инфратузилма билан боғлиқ муаммоларга ечим топилиши режалаштирилган.
.jpg)

Ўтказилган учрашувда олдинда турган вазифалар ва белгиланган ишлар ҳақида таъкидланиб, барча муаммоларга босқичма-босқич ечим топилиши алоҳида қайд этилди.