Коррупцияга қарши курашиш ва жиноятчиликнинг олдини олиш чора-тадбирларининг ижроси масалалари кенг муҳокама қилинди
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Оринбаев раислигида коррупцияга қарши курашиш ва жиноятчиликнинг олдини олиш чораларини кучайтириш, шунингдек, ёшлар сиёсати ва маънавий-маърифий соҳада олиб борилаётган ишларга бағишланган мажлис ўтказилди.
Унда Вазирлар Кенгашининг Раиси Ф.Эрманов иштирок этди.
.jpg)
Мажлисда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жойларда турли жиноятларни содир этишнинг олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар ва бу борада йўл қўйилаётган хато-камчиликлар ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, ёшлар билан яқиндан ишлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, маънавият ва маърифат соҳасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Ўтказилган мажлис давомида маҳаллаларда тинчликни сақлаш, жамоат хавфсизлигини ва фуқаролар осойишталигини таъминлаш, ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш, маҳаллалардаги ижтимоий профилактик тадбирларнинг олиб борилиши масалалари кенг муҳокама қилинди.
.jpg)

Бундан ташқари, коррупциянинг олдини олиш борасидаги чора-тадбирлар бўйича республика прокурори, жиноятчиликнинг олдини олиш ва криминоген вазиятни барқарорлаштириш чоралари тўғрисида Ички ишлар вазири, шунингдек, маънавият ва маърифат соҳасидаги ишларнинг бориши бўйича Жўқорғи Кенгес қўмита раисининг маърузалари тингланди.
Мажлисда жойлардаги раҳбарларнинг хато ва камчиликлар кўрсатиб ўтилди.
.jpg)
.jpg)
