Қорақалпоғистонда Япония меҳнат бозори учун мутахассис тайёрлайдиган марказ ишга туширилади
Япониянинг “Orange” компанияси ва Қорақалпоқ давлат университети ўртасида япон тили ва касб-ҳунарга ўқитиш марказини ташкил этиш бўйича меморандум имзоланди. Бу ташаббус Қорақолпиғистон ёшлари учун янги имкониятлар эшигини очади.
Жорий йилнинг 16–23 январь кунлари Япониянинг “Joho Venture Cooperative” ва “Orange” компаниялари раҳбарларининг Ўзбекистонга ташрифи ташкил этилди. Ташриф доирасида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ҳамда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети раҳбарияти билан қатор учрашувлар ўтказилди.
Музокаралар якунида “Orange” компанияси ва Қорақалпоқ давлат университети ўртасида япон тили ва касб-ҳунарга ўқитиш марказини ташкил этиш бўйича меморандум имзоланди. Мазкур марказда таълим жараёни бепул асосда ташкил этилиб, ўқитишга Япониядан малакали мутахассис-ўқитувчилар жалб қилиниши режалаштирилган.
