Қораўзак туманида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари Р.Нуразизов амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Қораўзак туманига ташриф буюрди.
Дастлаб, Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари туман Ободонлаштириш бошқармаси ишлари билан яқиндан танишди. Бу ерда янгидан ташкил этилган иссиқхона ишлари кўздан кечирилди.

.jpg)
Бундан сўнг Ўрмон хўжалиги иссиқхонаси ва питомнигида ташкил этилган ишлар ўрганилди. Янгидан келтирилган техникалар ва дарахт кўчатларини етиштириш бўйича қўлланилаётган янги технологиялар кўздан кечирилиб, галдаги вазифалар юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
.jpg)
Тумандаги 2-сонли техникумда ёшларни касбга йўналтириш бўйича ташкил этилган ишларнинг бориши ҳам бориб кўрилди. Ўқувчиларни замонавий ва талаб юқори касбларга ўқитиш бўйича аниқ чоралар кўрилиши кераклиги таъкидланиб, бу ерда касб ўргатиш сифатини яхшилаш бўйича муаммолар ҳам кўриб чиқилди. Бинода қўшимча қурилиш ишларини олиб бориш учун зарур техник асосларни тайёрлаш борасида чоралар кўриш бўйича мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.
.jpg)
