Нукус - Атирау йўналиши бўйича авиақатновлар йўлга қўйилади!
82

Жорий йилнинг 29 март санасидан "Centrum Air" авиакомпанияси томонидан "Нукус - Атирау - Нукус" йўналиши бўйича мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилади.
Парвозлар ҳафтасига икки марта - пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.
🛫 Учиш вақти 2 соат.
Бу йўналиш Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги транспорт боғлиқлигини мустаҳкамлаш, иқтисодий ва маданий ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади.
Авиачипталарни расмий веб-сайт ва авиакассалар орқали сотиб олиш мумкин.