Хорижий дипломатларга Қорақалпоғистоннинг инвеститсиявий ва саноат салоҳияти намойиш этилди
Бугун хорижий давлатлар элчихоналари дипломатлари ва халқаро ташкилотлар вакиллари минтақамизнинг инвестицион, туризм, экспорт салоҳияти билан танишиш мақсадида юртимизга ташриф буюрган эди.
Дастлаб меҳмонларга Қорақалпоғистонда яратилган шароитлар ва яратиб берилган имкониятлар кенг турда таништирилди. Бундан сўнг, йирик инвестиция лойиҳалари фаолиятлари кўздан кечирилди.
.jpg)
Хорижлик меҳмонлар И.В.Савитский номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейида бўлиб, «Саҳродаги лувр» экспонатлари билан яқиндан танишди.
Оролбўйи халқаро инновация марказида Орол денгизи қуришининг оқибатларини юмшатиш борасида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳам кўздан кечирилди.
Бундан сўнг умумий қиймати 67 млн. доллар бўлган, йилига 50 минг тоннагача маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга «KARAKALPAK BASALTWOOL» корхонаси фаолияти бориб кўрилди.

.jpg)
Шунингдек, меҳмонлар умумий қиймати 48,5 млн. доллар бўлган, йилига 18 минг тонна ип-калава ишлаб чиқариш қувватига эга ва 400 иш ўрни яратадиган «Нукус ССП Технопарк» корхонаси билан яқиндан танишди.
Юртимиз экспорт салоҳиятига ҳисса қўшадиган яна бир корхона - йилига 640 минг метр радиатор маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга бўладиган «Osten Technologies» корхонаси фаолияти ҳам бориб кўрилди.

