Жўқорғи Кенгес Раиси бир гуруҳ фаол ёшлар билан учрашди
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Оринбаев Нукус шаҳрида ўзининг ташаббуслари ва стартап лойиҳалари билан фаоллик кўрсатаётган бир гуруҳ ёшлар билан учрашди.
Ўтказилган учрашувда дастлаб Жўқорғи Кенгес Раиси ҳурматли Президентимизнинг алоҳида эътибори билан ёшларга яратилган имкониятлар ҳақида кенг турда таъкидлаб ўтди. Шу билан бирга, бундай имкониятлардан ўринли фойдаланиб, юқори натижаларга эришаётган ёшлар сони ортиб бораётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.
.jpg)

Бундан сўнг, ёшларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлигини йўлга қўйиш, ўз ғояларини рўёбга чиқариши учун давлатимиз раҳбари томонидан яратиб берилган имкониятлар, алоҳида имтиёзлар ҳақида мутасаддилар томонидан маълумот берилди.
Ўз навбатида, ёшлар давлатимиз раҳбарининг бундай юқори ишончи ва ёшларга кўрсатаётган оталарча ғамхўрлиги учун чуқур миннатдорлик билдирди.
.jpg)
Шунингдек, яқиндан мулоқот тарзида ўтказилган учрашувда ёшлар томонидан бир қатор муҳим ташаббуслар кўтарилди. Ҳар бир билдирилган таклиф белгилаб олиниб, ушбу ғояларни ҳаётга тадбиқ этиш бўйича мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.

.jpg)
