Хўжайли туманини ҳар томонлама ривожлантириш масалалари келишиб олинди
Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Оринбаев раҳбарлигида Хўжайли туманини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш масалаларига бағишланган мажлис ўтказилди.
Ўтказилган мажлисда республика муассаса-ташкилот раҳбарлари, туман мутасаддилари, маҳалла фаоллари иштирок этди.

Кун тартибидаги масалалар доирасида жорий йилда туманда амалга оширилиши белгиланган чора-тадбирлар, режадаги қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари, аҳолининг фаровон ҳаётини таъминлаш, камбағаллик ва ишсизликни қисқартириш, янги иш ўринлари яратиш, ёшларга, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга, тадбиркорларга яқиндан ёрдам бериш борасидаги режалар кенг турда муҳокама қилинди.

Унда шунингдек, Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ёрдам маблағлари ва ёшлар учун берилган имтиёзлардан самарали фойдаланиб, фуқаролар бандлигини таъминлаш чораларини кўриш, маҳаллаларда микро ва кичик лойиҳаларни амалга оширишда яқиндан кўмаклашиш каби муҳим масалалар ҳақида сўз борди.
Мажлис якунида галдаги режалар белгилаб олиниб, мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди ва вазифалар тақсимланди.
.jpg)