Жўқорғи Кенгес Раиси Хўжайли туманида ёшлар билан учрашди
Яқинда ҳурматли Президентимизнинг ёшлар билан уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча имкониятларга бағишланган мулоқоти ўтказилган эди. Ўтказилган учрашув доирасида ёшлар билан яқиндан фикр алмашилиб, уларнинг ташаббуслари қўллаб-қувватланди ва шу асосда ҳафтанинг ҳар пайшанба куни ёшлар куни деб белгиланди.
Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Оринбаев Хўжайли туманидаги ёшлар билан учрашди.

Ўтказилган учрашувда дастлаб, Жўқорғи Кенгес Раиси сўнгги йилларда ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида ёшларни қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланганини таъкидлади. Унда шунингдек, бугунги кунда истеъдод ва қобилиятини рўёбга чиқараман, ташаббусларини амалга ошираман деган ҳар қандай ёшга барча имкониятлар яратиб берилганлиги, ёшларнинг истак-хоҳишларини тинглаб, уларнинг муаммоларига ечим топиш ҳар бир раҳбар олдидаги устувор вазифалардан бири эканлиги алоҳида тилга олинди.
Таъкидлаш жоизки, ёшларнинг муаммоларига ечим топиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва турмуш шароитини яхшилаш борасида тумандаги ҳар бир раҳбар томонидан бир қатор ёшлар оталиққа олинди. Шу қаторда, Жўқорғи Кенгес Раиси ҳам 20 ёшни ўз ҳомийлигига олиб, уларга яқиндан ёрдам беришини айтиб ўтди.

Ўтказилган учрашув давомида ёшларнинг муаммолари тингланиб, мутасаддиларга барча масалаларни ҳал қилиб бериш, келгусида ҳар бир ёш билан бевосита ишлаб, уларга яқиндан ёрдам бериш бўйича топшириқлар берилди.
Учрашув давомида ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиши учун давлатимиз томонидан яратиб берилган имтиёзлар таништирилди.
.jpg)

.jpg)