Қораўзак туманида ёшларнинг муаммолари ўрганилди
Яқинда Кўксарой қароргоҳида ҳурматли Президентимизнинг ёшлар билан уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлашга бағишланган учрашувида жуда муҳим ташаббуслар кўтарилган эди.
Учрашувда раҳбарлар олдига ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш, стартап ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларни ишли ва даромадли қилиш бўйича аниқ вазифалар қўйилди.
Бугун белгиланган вазифалар доирасида Қораўзак туманидаги маҳалла ёшлари билан учрашув ўтказилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари Р.Нуразизов бугунги кунда ҳурматли Президентимизнинг ёшларга бўлган оталарча ғамхўрлиги, жумладан, Қорақалпоғистонлик ёшларга алоҳида меҳри ва эътибори ҳақида кенг турда таъкидлаб ўтди.
.jpg)
Учрашувда шунингдек, ёшлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб этиш, касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўрганиши учун яратилаётган имкониятлар ҳақида маълумот берилди. Бундан сўнг ёшларнинг фикр-мулоҳазалари тингланиб, уларни қийнаб келаётган масалалар юзасидан мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.
Ҳар бир йигит-қизни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ғоя ва лойиҳаларини рўёбга чиқариш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида ҳамкорликни кучайтириш лозимлиги таъкидланди.

.jpg)
Бундан сўнг, ёшлар томонидан билдирилган муаммолар жойида ўрганилиб, ижобий ечимини топиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.

.jpg)