Элликқалъа туманида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Оринбаев Элликқалъа туманида янги иш ўринларини яратиш, аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Дастлаб, Жўқорғи Кенгес Раиси "Зарбдор" тажрибаси асосида Оқчакўл бўйидаги туризм рекреатсион зонасида амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишди.

.jpg)
Бундан сўнг, "Қабатқалъа" маҳалласи ҳудудида "Бўстон Бухгалтерия" МЧЖ томонидан қоғозни қайта ишлаш орқали хўжалик қоғозларини ишлаб чиқариш, "ELLIKQAL’А ОЛТИН TOLASI KLASTERI" МЧЖ томонидан амалга оширилаётган пахтани қабул қилиш пунктини ташкил этиш ва тайёр трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш, "MEDI-UM ENERGY STREAM" МЧЖнинг полиэтелин қувурлар ишлаб чиқариш лойиҳалари кўздан кечирилди. Тадбиркорларга яқиндан кўмаклашиш, янги иш ўринлари яратишга қаратилган ҳар қандай лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш бўйича мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.
Шунингдек, туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан амалга оширилаётган ишлар, жийда кўчатини етиштириш лойиҳаси ва аҳолига кўрсатилаётган пуллик хизматларнинг бориши ўрганилди. Қўшимча даромад топишга қаратилган лойиҳаларни кўпайтириш кераклиги алоҳида таъкидланди.

.jpg)
"Навоий" маҳалласидаги "BO‘STON STRAUSI" фермер хўжалиги томонидан туяқуш боқиш, "Қўшқўра" маҳалласи ҳудудидаги "ISLOM NASL CHORVA" МЧЖ томонидан чорвачилик комплексини ташкил этиш, "Думанқалъа" маҳалласидаги Мадаминов Аллаберган томорқасида ташкил этилган кўчатчилик лойиҳалари кўриб чиқилди.
Бундан сўнг, "Навоий" маҳалласи ҳудудидаги "Бўстон черри" фермер хўжалиги ер майдонида янгидан барпо этилаётган ўрик боғига "Яшил макон" лойиҳаси доирасида овул оқсоқоллари, нуронийлар билан бирга эзгу ниятлар билан мева кўчатлари ўтқазилди.


