Тахиатош тумани ҳокими тайинланди
Жорий йилнинг 4-март куни халқ депутатлари Тахиатош туман Кенгашининг навбатдан ташқари 21-сессияси бўлиб ўтди.
Сессиянинг кун тартибида ташкилий масала кўриб чиқилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Оринбаев иштирок этди ва сўзга чиқди.

Сессияда Тахиатош тумани ҳокими лавозимига Сдиков Исламбек Муратбаевични тайинлаш масаласи кўриб чиқилди.
Таклиф этилган номзодни туман Кенгашининг депутатлари қўллаб-қувватлаб сўзга чиқди.
.jpg)
Сессияда Сдиков Исламбек Муратбаевич Тахиатош тумани ҳокими этиб тайинланди.
Маълумот ўрнида айтиш жоиз, И.Сдиков фаолияти давомида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш ва коммуникациялар масалалари бўйича котибият бошлиғи,
Хўжайли тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимларида самарали фаолият олиб борган.
У бугунги кунга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Саноат қурилиш, транспорт ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган.
.jpg)
