Йигитлар ҳарбий хизматга отландилар
Бугун Нукус шаҳри марказидаги Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг давлат байроқлари жойлашган майдонда муддатли ҳарбий хизматга чақирилувчиларни кузатиб қўйишга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Оринбаев сўзга чиқиб, бир қатор ёшларнинг муддатли ҳарбий хизматни ўташга муносиб деб топилиб, она Ватан олдидаги фарзандлик бурчини бажариш учун кетаётгани муносабати билан табриклади.

Таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда ҳурматли Президентимиз - Қуролли Кучларимиз Олий Бош Қўмондони томонидан мамлакатимиз мудофаа салоҳиятини кучайтириш, Қуролли Кучларимизни мустаҳкамлаш, қўшинларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва бошқа шу йўналишдаги масалаларга катта эътибор қаратилмоқда.
Бундай кенг кўламли чора-тадбирлар натижасида Миллий армиямиз халқимизни ишончли ҳимоя қилиш билан бирга, ёш авлодни мардлик, Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғулари билан тарбиялайдиган ҳаёт мактабига айланиб, унда ҳар томонлама соғлом ёшлар камол топмоқда.

Ўтказилган тадбирда ҳарбий оркестр ижроси остида Ватанни ҳимоя қилишга отланган ёшларга оқ йўл тилаб, мардлар қаторига кузатиб қўйилди.


.jpg)