Жўқорғи Кенгес Раисининг ўринбосари спортчи ёшлар билан учрашди
Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари Р.Нуразизов спортнинг бокс тури билан шуғулланаётган ёшлар, уларнинг ота-оналари ва мураббийлари билан учрашув ўтказди.
Унда дастлаб, Жўқорғи Кенгес Раисининг ўринбосари сўнгги йилларда ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида барча соҳалар қатори, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга, ёшларни спортга кенг қамраб олишга, Олимпия ва миллий спорт турларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилаётганлигини таъкидлади.
.jpg)
Шунингдек, ҳурматли Президентимиз томонидан Қорақалпоғистон учун алоҳида қабул қилинган тарихий ҳужжатлар халқимизнинг, шу жумладан ёшларимизнинг турмушида катта ўзгаришлар юз беришига асос бўлаётганлиги алоҳида тилга олинди.
Ўтказилган учрашувда шунингдек, спортчи ёшларнинг, уларнинг ота-оналари ва мураббийларининг фикр-таклифлари тингланиб, муаммолар белгилаб олинди ва тез фурсатда ижобий ечим топиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

.jpg)
Тадбир давомида бокс бўйича юқори натижалар кўрсатаётган ёшларнинг ота-оналарига Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Миннатдорчилик хатлари топширилди.
.jpg)
.jpg)