АТ соҳасидаги етакчи хотин-қизлар “Yulduz Tech Awards”да тақдирланди
Ахборот технологиялари соҳасида хотин-қизларнинг иштироки ва етакчилиги йил саин ортиб, улар миллий рақамли тараққиётнинг муҳим ҳаракатлантирувчи кучига айланиб бормоқда.
Хотин-қизларнинг АТ йўналишидаги самарали фаолиятини муносиб эътироф этиш, уларни рағбатлантириш ҳамда эришган ютуқларини кенг жамоатчиликка тақдим этиш мақсадида Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан “Yulduz Tech Awards” мукофотлаш маросими иккинчи маротаба ташкил этилди.
Қорақалпоғистондан Хожамуратова Малика Ахборот технологиядаги «Ёш юлдуз», Тўремуратова Бийбиназ АТ соҳасидаги «Илғор аёл раҳбар» белгиларига муносиб деб топилди.
Таъкидлаш жоизки, мазкур нуфузли тадбир икки йилдан буён ахборот технологиялари соҳасида инновацион ғоялари, профессионал етакчилиги ва юқори натижалари билан рақамли келажакни барпо этаётган хотин-қизларни эътироф этиб келмоқда.
Тадбир доирасида соҳанинг илғор вакиллари тақдирланди ҳамда янги истеъдод ва ташаббуслар қўллаб-қувватланди.
