Ҳурматли оналар, қадрли хотин-қизлар!
Ҳурматли оналар, қадрли хотин-қизлар!
Сизларни, сизлар орқали барча хотин-қизларни баҳор фаслининг биринчи байрами, ўзида гўзал туйғуларни, эзгу ният ва олийжаноб мақсадларни мужассам этган ажойиб айём - 8 март - Халқаро хотин-қизлар байрами билан чин қалбимдан табриклайман.
Сизлар биз учун аввало қадрли она, азиз Ватан, оила тимсоли, чексиз меҳр ва эзгулик манбаидирсиз.
Барчангизга маълум, халқимиз азалдан гўзаллик тимсоли бўлган мўътабар оналар ва дилбар қизларга алоҳида ҳурмат кўрсатиб, уларни доимо эъзозлаб келган.
Бу юксак қадрият бугунги кунда ҳам улуғланиб, ҳурматли Президентимизнинг бошчилигида юртимизда хотин-қизларга ғамхўрлик кўрсатиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-сиёсий ҳаётда фаоллигини ошириш - давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланиб улгурган.
Ҳурматли хотин-қизлар!
Сизларни бугунги баҳор байрами, яшариш ва янгиланиш айёми билан яна бир бор самимий табриклайман!
Сизларга мустаҳкам соғлиқ, хонадонларингизга омонлик, файзу барака, ишларингизда улкан зафарлар тилайман.
Она-Ватанимиз, халқимиз, эл-юртимиз, барчамизнинг бахтимизга доимо омон бўлинглар.
Аманбай Оринбаев
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси
