Халқаро хотин-қизлар байрами кенг нишонланди
Бугун Нукус шаҳридаги Оқ қуш мажмуасида "8 март - Халқаро хотин-қизлар куни" муносабати билан байрам тантанаси бўлиб ўтди.
Унда дастлаб Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Оринбаев сўзга чиқиб, йиғилганларни байрам муносабати билан табриклади.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Т.Худайбергенов, Вазирлар Кенгаши Раиси Ф.Эрманов иштирок этди.

Бундан сўнг бир гуруҳ хотин-қизларни тақдирлаш маросими ўтказилиб, юртимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини юксалтиришга қўшган ҳиссалари ҳамда ёш авлодни Ватанга садоқат, умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашдаги хизматлари учун бир гуруҳ хотин-қизларга:
«Ардақли нураний», «Ибратли ҳаял», «Ўатан пидайиси», «Үмит ушқини» кўкрак нишонлари, Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг "Мўътабар аёл" кўкрак нишони, Вазирлар Кенгашининг "Фахрий ёрлиғи" топширилди.
.jpg)
.jpg)
.jpg)
Байрам тантанаси санъат ва маданият ходимлари ижросидаги концерт дастури билан давом этди.
Санъат ва маданият ходимлари ижросидаги концерт дастури билан давом этган байрам тантанаси иштирокчиларга хўш кайфият бағишлади.
.jpg)
.jpg)

.jpg)

.jpg)
.jpg)