Нукус шаҳридаги «Исбилерменлер аймағы» маҳалласида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди
Юртимизда ҳурматли Президентимизнинг топшириғи билан халқимизни қийнаб келган масалаларга ечим топиш, уларнинг маиший, инфратузилма билан боғлиқ муаммоларини бартараф этиш бўйича ишлар тизимли равишда давом эттирилмоқда.
Шундай эзгу ишларнинг давоми сифатида бугун Нукус шаҳридаги «Исбилерменлер аймағы» маҳалласида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Оринбаев сўзга чиқиб, оғир шароитдаги бу маҳаллада қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларининг олиб борилишида барча раҳбарлар ҳамжиҳатликда ҳисса қўшиши кераклигини таъкидлади.


Шуни ҳам алоҳида айтиш керакки, режадаги ишлар доирасида ички йўллар таъмирланади, ичимлик сув, электр, газ тармоқлари билан боғлиқ масалаларга ечим топилади, ёрдамга муҳтож фуқароларнинг турар-жойларини таъмирлаш чоралари кўрилади. Ҳудудда янги тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш, аҳолининг қўшимча даромад олишига кўмаклашиш ишлари олиб борилади. Бу орқали ҳудуд аҳолисини қийнаб келган муаммоларга ечим топилади.
Бугунги бошланаётган иш бошида муассаса-ташкилот раҳбарларига вазифалар тақсимланиб, келгуси режалар белгилаб олинди.


