IT соҳасидаги ёшлар билан учрашув ўтказилди
Ҳурматли Президентимизнинг топшириғи билан ҳафтанинг ҳар пайшанба куни Ёшлар куни этиб белгиланган эди. Шу асосда бугун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев IT соҳасидаги ёшлар билан учрашди.
Ўтказилган учрашувда дастлаб Жўқорғи Кенгес Раиси ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида барча соҳалар қатори IT соҳасига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилаётганлигига алоҳида тўхталди.
Таъкидланганидек, IT соҳаси энг кам маблағ сарфлаб, кўп фойда олса бўладиган келажак касблардан бири ҳисобланади. Шу боис, соҳага алоҳида эътибор қаратилиб, кенг имкониятлар яратиб берилмоқда. Биргина мисол, Тошкент шаҳридан бошқа мамлакатимизнинг ҳеч бир ҳудудида бўлмаган 17 қаватли IT-Park биноси Нукус шаҳрида барпо этилиб, бугунги кунда зукко ёшларимиз учун хизмат қилмоқда. Албатта, ёшлар учун яратилган бундай имкониятлар уларга бўлган эътибор давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланиб бораётганининг ифодасидир.
Бугунги ўтказилган учрашувда ҳам ана шундай эзгу ишлар эътироф этилиб, соҳани янада ривожлантириш, фрилансерларни қўллаб-қувватлаш, IT экспортини янада ошириш, стартап лойиҳаларни амалга ошириш борасида ёшларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.
Ўз навбатида, ёшлар томонидан бир қатор муҳим ташаббуслар, фаолият олиб бориш жараёнида учраётган масалалар кўтарилди.
Ҳар бир кўтарилган масала Жўқорғи Кенгес Раисининг шахсий назоратига олиниб, соҳа мутасаддиларига тез орада ижобий ечим топиш бўйича аниқ топшириқлар берилди.
Ўтказилган учрашув давомида тенгдошлари орасида ўзининг интилувчанлиги ва алоҳида фаоллиги билан кўпчиликка ўрнак бўлаётган бир гуруҳ ёшлар рағбатлантирилди.



.jpg)
.jpg)

.jpg)
.jpg)