Жўқорғи Кенгес Раиси Тахиатош туманида ёшлар билан учрашди

Бугунги кунда ёшларга бўлган эътибор давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланиб, уларнинг фикр ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Шу асосда Президентимиз ташаббуси билан ҳар ҳафтанинг пайшанба куни "Ёшлар куни" сифатида белгиланди.
Мана шу эзгу ташаббус доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев Тахиатош туманидаги бир қатор ишсиз ва оталиққа олинган ёшлар билан учрашув ўтказди.
Унда Жўқорғи Кенгес Раиси мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган юқори эътибор, уларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши ва ўз салоҳиятини намоён этиши учун яратилаётган имкониятлар ҳақида алоҳида сўз юритди.
Учрашув давомида ёшлар ҳам фаол иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган масалалар, муаммо ва таклифларини очиқ ва эркин тарзда билдирди.
Унда иш билан таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, имтиёзли кредитлар олиш, касб-ҳунар ўрганиш ва таълим соҳасига оид масалалар кўтарилиб, уларни ижобий ҳал этиш бўйича мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.
жуўапкерлерге анық тапсырмалар берилди.





