Қорақалпоғистонда гемодиализ марказлари очилиш арафасида
Гемодиализ - буйраклар ўз вазифасини бажара олмай қолганда (ўткир ёки сурункали буйрак етишмовчилиги) қонни аппарат ёрдамида сунъий тозалаш усулидир.
У "сунъий буйрак" қурилмаси орқали қондаги токсинлар, мочевина, ортиқча суюқлик ва электролитларни чиқариб ташлайди, организм интоксикациясининг олдини олади ва ҳаётни сақлаб қолади.
Сунъий буйрак қурилмасидан фойдаланиш учун беморларга қулайлик яратиш мақсадида давлат-хусусий шериклик асосида 500 минг АҚШ доллари инвестиция маблағлари ҳисобидан Беруний ва Қўнғирот туманларида "NEPHROCARE HEALTH SERVICES CENTRAL ASIA" хорижий корхонаси МЧЖ филиалини ташкил этиш белгиланган эди.
Шу асосда республикамизнинг икки туманида гемодиализ марказларининг қурилиш ишлари олиб борилиб, ускуналар ўрнатилмоқда ва беморлар учун барча қулай шароитлар яратилмоқда.
Тез орада бу икки объект халқимиз манфаати йўлида фойдаланишга топширилади.


.jpg)