Қорақалпоғистонда биринчи марта жигар кўчириб ўтказиш операцияси муваффақиятли якунланди
49
Нукус шаҳридаги У.Халмуратов номидаги кўп тармоқли тиббиёт марказида маҳаллий ва Тошкент шаҳридан келган шифокорлар томонидан Қорақалпоғистонда биринчи марта жигар трансплантацияси амалга оширилди.
12 ёшли Айзада Бердибаева бир неча йилдан бери жигар фибрози касаллигидан даволаниб келаётган эди.
Беморнинг отаси Эсбанов Қуўатбай ўз қизига жигаридан бир қисмини берадиган бўлди ва жигар кўчириб ўтказиш операцияси тажрибали шифокорлар томонидан амалга оширилди.
Ҳозирги вақтда Айзада ва унинг отаси Қуўатбайнинг ҳолатлари яхши, шифокорлар назоратида иккисининг ҳам саломатлиги тикланмоқда.
Ушбу операциянинг барча харажатлари, "Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси" томонидан қоплаб берилди.
