«Исбилерменлер аймағы» маҳалласида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда

Яқинда Нукус шаҳридаги «Isbilermenler аймаǵı» маҳалласида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилган эди.
Бугун маҳалла ҳудудидаги махсус штабда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Оринбаев раҳбарлигида қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларининг бажарилиши масалалари кўриб чиқилди.
Унда Вазирлар Кенгашининг Раиси Ф.Эрманов, вазирлик, идора, ташкилот раҳбарлари, мутасаддилар иштирок этди.
Таъкидлаш жоизки, мазкур ишлар бошланишидан олдин оғир шароитдаги оилаларга ёрдам бериш, авария ҳолатидаги уйларни таъмирлаб, зарурларини янгидан қуриш, шунингдек, ички йўлларни таъмирлаш, газ, сув, электр тармоқларини янгилаш, маҳалла ҳудудини ободонлаштириш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилган эди.
Шу асосда бугунги кунда амалий чора-тадбирлар бошлаб юборилиб, қурилиш ишлари давом эттирилмоқда.



