Ифторлик маросими бўлиб ўтди

Бугун ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, унда яратилган шароитлар ва экспозитсиялар билан танишди. Шунингдек, давлатимиз раҳбари иштирокида марказнинг расмий очилиши ҳамда ифторлик маросими бўлиб ўтди.
Барча ҳудудларда ёйилган ифторлик дастурхонларига нуронийлар, меҳнат фахрийлари, уламо ва зиёлилар, турли дин ва конфессиялар вакиллари, кенг жамоатчилик вакиллари таклиф этилди.
Видеоалоқа орқали Қорақалпоғистонда ҳам ифторлик тадбири ўтказилиб, унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Т.Худайбергенов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Оринбаев, Вазирлар Кенгашининг Раиси Ф.Эрманов, Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси Б.Разовлар иштирок этди.




