Муборак Рамазон ҳайити муносабати билан табрик

Азиз юртдошлар!
Инсонпарварлик, сабр-тоқат ва қаноат, шукроналик тимсоли бўлган муборак Рамазон ҳайитини катта хурсандчилик билан кутиб олаётган сиз азизларни қутлуғ айём билан чин юракдан табриклаймиз.
Барчанинг кўнгли қувонч ва эзгулик нурига тўлиб турган ушбу қувончли дамларда Рамазон ҳайитига меҳнаткаш ва бағрикенг халқимиз билан бирга омонликда етказгани учун яратган эгамизга чексиз шукроналар айтамиз.
Бугунги тинч-осойишта ҳаётимизнинг қадрига етиш, жамиятимизда ҳукм сураётган турли миллат ва диний конфессиялар ўртасидаги бағрикенглик, бир-бирига бўлган ўзаро ҳурмат муҳитини янада мустаҳкамлаш барчамизнинг асосий вазифамиздир.
Қадрли ватандошлар!
Сиз азизларни Рамазон ҳайити билан яна бир бор табриклаб, оила, дўст ва яқинлар билан бирга файзли ва мазмунли ўтказишингизни тилаймиз.
Илоҳим юртимиз тинч, халқимиз омон бўлсин.
Аманбай Орынбаев
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси