Қаллибек Камалов таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан ифторлик дастурхони ёзилди

Жорий йилнинг 18 март куни Нукус шаҳридаги "Оққуш" мажмуасида атоқли давлат ва жамоат арбоби Қаллибек Камалов таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан ифторлик дастурхони ташкил этилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаэв сўзга чиқиб, таниқли давлат ва жамоат арбоби Қаллибек Камаловнинг чуқур билими, моҳир ташкилотчилик қобилияти билан юртимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси ҳақида таъкидлаб ўтди.
Ифторликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Т.Худайбергенов, Вазирлар Кенгашининг Раиси Ф.Эрманов иштирок этди.
Дарҳақиқат, халқимизнинг бугунгидек турмуш шароитини таъминлаш борасида кўплаб инсонлар фидокорона хизмат қилиб, ўз ҳаётини бағишлаган. Шундай инсонлардан бири сифатида Қаллибек Камаловнинг фидокорона хизматларини кўп миллатли халқимиз чуқур англайди ва юксак қадрлайди.
Ҳурматли Президентимизнинг Қаллибек Камоловга бўлган ҳурмат-эҳтироми юқори бўлганлигини барчамиз яхши биламиз.
Президентимиз ташаббуси билан эл ардоғидаги нурониймизнинг 100 йиллигини кенг нишонлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг махсус қарори қабул қилиниб, бу бўйича махсус дастур ишлаб чиқилмоқда.
Муборак Рамазон ойида ўтказилган ифторлик дастурхони атрофида Қаллибек Камаловнинг ҳаёти ва меҳнат фаолияти ҳақида кенг тарзда сўз юритилди.
Албатта, у инсоннинг халқимиз фаровонлиги йўлидаги фидокорона хизматлари халқимиз хотирасида узоқ сақланиб қолади.



.jpg)


