Азиз юртдошлар!

Аввало, барчангизни, кўп миллатли бутун халқимизни жонажон Ўзбекистонимизга, азиз Қорақалпоғистонимизга кириб келган Наврўз байрами билан самимий табриклаб, энг эзгу тилакларимизни билдирамиз.
Ҳурматли дўстлар!
Ҳаммамиз яхши биламиз, Наврўз тинчликни, тотувликни қадрлаб, бир-биримизга меҳр-оқибатли бўлиб, эъзозлаб яшашга даъват қилади.
Гўзал диёримизда яшаётган, миллати, тили ва динидан қатъий назар, барча юртдошларимиз мустаҳкам оғизбирчиликда, дўстлик, тотувликда Ватанимизнинг гуллаб-яшнаши йўлида хизмат қилиб, биргаликда яшаб келмоқда.
Бугунги кунда байрам тантанаси республикамиз бўйлаб кенг давом этмоқда.
Айтиб ўтиш керак, қадрдонликни, ҳурмат-иззатни тошириб юборадиган дийдорлашувлар Наврўзнинг бағрикенглик ва эзгулик тимсоли эканининг яна бир ёрқин мисоли бўла олади. Наврўзнинг дилбар куйи янграб, миллий либослари билан атрофга чирой берган ёшлар, оқ фотиҳаси билан доимо уларга тўғри йўлни кўрсатиб турадиган нуронийлар, қадрли юртдошларимиз мустаҳкам оғизбирчилик билан байрамни муносиб нишонламоқда.
Ҳурматли ватандошлар!
Илоҳим, кўнглимиздаги барча эзгу ниятларимиз амалга ошсин!
Юртимиз тинч, халқимиз омон, оғизбирчилигимиз бардавом бўлсин!
Наврўз байрами барчамизга муборак бўлсин!
Аманбай Орынбаев,
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси