Қадрли Ватандошлар, Ҳурматли маҳалла тизими ходимлари!

Аввало, сизларни, сизларнинг тимсолингизда бутун халқимизни Маҳалла тизими ходимлари куни билан самимий табриклаймиз.
Маҳалла - асрлар оша миллий урф-одат ва анъаналаримизни эъзозлаб сақлаб, халқимиз учун эзгулик ва тарбия бешиги, яхши қўшничилик ва аҳиллик маскани бўлиб келмоқда.
Биз маҳалла деганда, дунёда камдан-кам учрайдиган, инсонни жамият билан бирга яшашга ўргатиб, бағрикенглик руҳида тарбиялайдиган, халқ билан давлат ўртасида ишончли кўприк вазифасини бажарадиган соҳани тушунамиз. Бунда маҳаллаларда ҳамжиҳатлик ва миллий қадриятларимизни кенг тарǵиб қилишда муҳим бўлган кўча бошилари институти халқ билан яқиндан ишлашда «маҳалла еттилиги»нинг чинакам кўмакчисига айланган.
Ҳозирги вақтда юртимизда яшаётган ҳар бир инсон, миллати, тили, динидан қатъий назар, ўз ҳаётини, қувонч ва ташвишларини маҳалладан алоҳида тасаввур қила олмайди.
Ҳурматли маҳалла тизими ходимлари!
Сизларни бугунги байрам билан табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, машаққатли ва шарафли ишларингизда улкан зафарлар тилаймиз!
Аманбай Орынбаев,
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси