Қўнғирот туманида тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли фаровонлигини ошириш борасидаги ишлар ўрганилди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш орқали аҳолининг фаровон турмушини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Қўнғирот туманида бўлди.
Дастлаб, Жўқорғи Кенгес Раиси "Элабад" маҳалласидаги "Устюрт стар бизнес" корхонаси томонидан кир ювиш кукунларини ишлаб чиқариш лойиҳаси билан яқиндан танишди. Тадбиркор маҳсулотларини нафақат ички бозорга, балки экспортга ҳам йўналтириш чораларини кўриш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.
Бундан сўнг, "Олмазор" маҳалласида тадбиркор Х.Алланиязов томонидан тозаланган сув ишлаб чиқариш ва қоғозни қайта ишлаш лойиҳаси, "Café Collection" корхонаси томонидан йўлга қўйилган тикув ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси, "Ҳаким ата" маҳалласидаги Мажит Атамуратов томонидан мебель ишлаб чиқариш лойиҳаси бориб кўрилди.
Шунингдек, "ASQARTAY-AMINTAY" оилавий корхонаси томонидан қўлқоп ишлаб чиқариш, якка тартибдаги тадбиркорлардан Мажитов Мурат томонидан пайпоқ ишлаб чиқариш, Сейтмуратов Самат томонидан бинолар фасади учун термопанел ишлаб чиқариш, ҳунарманд Эсемуратов Серик томонидан чолғу асбоблари ишлаб чиқариш лойиҳалари кўздан кечирилди.
Бундан кейин, грант маблағлари асосида ускуналар олиб келинган "Kardio Kungrad" корхонаси, яна бир қатор тадбиркорлик лойиҳалари ўрганилди ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ўз фаолиятини кенгайтириши учун яқиндан кўмак бериш бўйича мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.
.jpg)
.jpg)

.jpg)
.jpg)

.jpg)
