Қўнғирот туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари кенг муҳокама қилинди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев раҳбарлигида Қўнғирот туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Мажлисда дастлаб, аҳолининг қўшимча даромад олишига кўмаклашиш, фаровон турмушини таъминлаш борасида ҳурматли Президентимиз томонидан яратиб берилган имтиёзлар ҳақида кенг сўз юритилди. Шунингдек, ишсиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар, ёшлар бандлигини таъминлаш борасида берилган имтиёзлар ҳақида маълумот берилди.
Бундан сўнг туманни ҳар томонлама ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш борасидаги амалга оширилаётган ишлар, аҳолининг муносиб турмуш шароитини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш, ободонлаштириш ишларини олиб бориш каби белгиланган вазифаларнинг бажарилиши ва бошқа масалалар танқидий кўриб чиқилди.
Унда шунингдек, бу ишларни амалга оширишда айрим мутасаддиларнинг ўз вазифасига совуққонлик билан қараётгани танқид қилиниб, камчиликлар кўрсатиб ўтилди.
Шу билан бирга, ўз вазифасини бажаришда хато ва камчиликларга йўл қўйган айрим масъулларга интизомий жазо чорасини қўллаш, зарур бўлса, лавозимига лойиқлиги масаласини кўриб чиқиш бўйича топшириқлар берилди.
.jpg)
