Жўқорғи Кенгес Раиси спортчи ёшлар билан учрашди
.jpg)
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев ёшлар куни доирасида бир қатор спортчи ёшлар билан учрашди.
Учрашувда дастлаб, Жўқорғи Кенгес Раиси ҳурматли Президентимизнинг спортга бўлган алоҳида эътибори ҳақида таъкидлаб ўтди.
Айтиш жоизки, юртимизда Президентимиз раҳбарлигида барча соҳалар қатори спортни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ўтган қисқа вақт ичида янги спорт иншоотлари барпо этилиб, бугунги кунда ҳам бундай тадбирлар давом эттирилмоқда. Шу билан бирга, олимпия ўйинларига муносиб тайёргарлик кўриш, ёшларимиз орасидан жаҳон ареналарида юртимиз байроғини танитадиган спортчиларни етиштириб чиқариш бўйича ҳам амалий ишлар олиб борилмоқда. Ўз навбатида бундай шароитлар спортчиларимизни янгидан-янги ютуқларга руҳлантирмоқда.
Ўтказилган учрашув давомида спортчи ёшлар, уларнинг яқинлари ва мураббийлари билан яқиндан суҳбатлашилиб, фикр ва таклифлари тингланди.
Кўтарилган ҳар бир масала белгилаб олиниб, тез фурсатда ижобий ҳал қилиб бериш бўйича мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.

.jpg)



.jpg)

