Нукус шаҳрида оммавий югуриш марафони ўтказилди
.jpg)
Бугун Нукус шаҳрида 5 йўналиш бўйича спортчилар, талабалар, уюшмаган ёшлар ва боғча тарбияланувчиларини ўз ичига олган оммавий югуриш марафони ўтказилди.
Марафоннинг тақдирлаш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев иштирок етди.
Таъкидланганидек, сўнгги йилларда ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида барча соҳалар қатори жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга, оммавий спортни кенг тарғиб қилишга, ёшларни спортга жалб етишга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бугунги марафон ҳам ана шу йўналишдаги тадбирлардан бири бўлиб, спортчилар, ҳарбий хизматчилар, олий ўқув юртлари талабалари, маҳаллалардаги 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган 5 мингдан ортиқ иштирокчиларни ўзида жамлади.
Албатта, бундай тадбирлар соғлом турмуш тарзини шакллантириш, халқимиз саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим ҳисобланади.
Ӯтказилган марафон якунида рақибларидан устун келиб, ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар медаль ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
.jpg)
.jpg)
.jpg)

.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
