"Шарқ гавҳари-2026" Халқаро Ижодий Танловида Элликқалъа тумани 23-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари фахрли ўринларни эгаллади

Жорий йилнинг 26-29 март кунлари Бухоро шаҳрида "Шарқ гавҳари-2026" Халқаро Ижодий Танлови ўтказилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани 23-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари фахрли ўринларни эгаллашди.
Жумладан:
"Бахшичилик" йўналиши ўқувчиси Собурбаев Фазлиддин Grand Prix Туркия ва Озарбайжон давлатига йўлланма;
"Анъанавий хонандалик" йўналиши ўқувчиси Бахрамбаев Саидбек Grand Prix Туркия ва Озарбайжон давлатига йўлланма;
Халқ чолғулари бўлими "Қашқар Рубоб" синфи ўқувчиси Бозорбоев Рахимжон I даражали диплом ва олтин медаль;
Анъанавий хонандалик йўналиши ўқувчиси Атаханов Сарварбек I даражали диплом ва олтин медаль;
Анъанавий хонандалик йўналиши ўқувчиси Азимбоев Бехрузбек II даражали диплом ва кумуш медаль билан тақдирландилар.