Амударё туманида янги лойиҳалар фаолияти ўрганилди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев Амударё туманида аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш орқали янги иш ўринларини яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Дастлаб, "Қипчоқ" маҳалласидаги бозор ҳудудида амалга оширилиши белгиланган ишлар кўздан кечирилди.
Шундан сўнг, "Гулзор" маҳалласидаги “РИЗҚБАРАКА” МЧЖ томонидан савдо маркази ташкил этиш, "Боёвул" маҳалласидаги хусусий тадбиркор Дониёр Жумамуратов томонидан мебель ишлаб чиқариш, "Чордара"даги
"Амударё ЭКО МАРКЕТ" МЧЖ томонидан экобозор ва замонавий автотураргоҳ ташкил этиш, "Инобат Хўжаниёзова" оилавий корхонасининг дурадгорлик лойиҳалари кўздан кечирилди.
"Фаол ҳаётга қадам" кундузги қараб туриш хизмати, "Қиличбой" маҳалласидаги Сардорбек Имомаддиновнинг ўқув марказини ташкил этиш, "Қороман" маҳалласидаги Матякубов Ўмир оиласидаги чорвачилик лойиҳалари, бундан ташқари, "КУНГРАД ДРИНКС" МЧЖнинг улгуржи савдо хизматини ташкил этиш, "АМУДАРЁ ЁРУҒ" МЧЖнинг чиқиндини қайта ишлаш - иккиламчи гранула ишлаб чиқариш лойиҳалари ишлари ўрганилди. Тадбиркорлар билан яқиндан ишлаб, кўмаклашиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.
Ўрганишлар давомида Жўқорғи Кенгес Раиси "ДОНО АВЛОД" нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг очилишида иштирок этди ва яратилган шароитлар билан танишди.
Шунингдек, "Янги Ўзбекистон" массивида амалга оширилган қурилиш ишлари ва ободонлаштириш бошқармаси томонидан пуллик хизматларни йўлга қўйиш лойиҳалари кўздан кечирилди.
Аҳоли фаровон ҳаётини таъминлаш, янги иш ўринлари яратишга қаратилган бундай лойиҳаларни янада кўпайтириш кераклиги таъкидланди.
.jpg)
.jpg)

.jpg)

.jpg)
.jpg)

