Жўқорғи Кенгес Раиси футболчи-ёшлар билан учрашди

Сўнгги йилларда юртимизда ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга, аҳолини, айниқса, ёшларни спортга кенг жалб этишга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ана шундай эътибор натижасида, бир қатор спорт турлари қаторида миллионлар ўйини бўлган футбол бўйича ҳам кўплаб юқори натижаларга эришилмоқда.
Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев «Арал» футбол жамоаси ва «Арал ҚҚГаз» футзал жамоаси аъзолари билан учрашди.
Унда Вазирлар Кенгашининг Раиси Ф.Эрманов иштирок этди.
Ўтказилган тадбирда бугунги кунда спортчиларимизнинг эришаётган юқори натижалари, спортчи ёшларга яратилаётган шароитлар, футболни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида кенг турда сўз юритилди.
Шунингдек, Ўзбекистон биринчи лигасида муносиб иштирок этган «Арал ҚҚГаз» футзал жамоаси аъзолари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Бундан сўнг, «Арал» футбол жамоасига янгидан қабул қилинган футболчиларга жамоанинг махсус формалари, жамоага эса, махсус автомашина топширилди.




.jpg)



