Жанубий Корея давлатида ўтказилган семинар доирасида Қорақалпоғистоннинг инвестициявий салоҳияти тақдим этилди

Яқинда Жанубий Корея давлатида Шимоли-Шарқий Осиё мамлакатлари минтақавий маъмуриятлари уюшмаси (АРАССВА) нинг навбатдаги семинари ўтказилди.
Унда Ўзбекистон делегацияси таркибида Қорақалпоғистондан ҳам вакиллар иштирок этди.
Семинарда вакилларимиз томонидан Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилиши кутилаётган инвестиция лойиҳалари ва минтақамиз салоҳияти ҳақида кенг турда маълумот берилди.
Шунингдек, сўнгги йилларда муҳтарам Президентимизнинг Қорақалпоғистонга бўлган эътибори натижасида минтақамиз учун алоҳида қабул қилинган қарор ва фармонлар, шу асосда тадбиркорликни ривожлантириш, инвестициявий жозибадорликни ошириш борасида яратилган имкониятлар ҳақида кенг тарзда сўз юритилди.
Бундан сўнг Кореянинг Far East University вакиллари билан учрашув ўтказилиб, унда ушбу университет ва Қорақалпоқ давлат университети ўртасида олий таълим йўналишида ҳамкорлик бўйича келишувга эришилди.
Ташриф давомида Kor Net глобал компанияси билан биргаликда кореялик компаниялар иштирокида учрашувлар ўтказилиб, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, туризм йўналишларида ҳамкорлик бўйича келишувга эришилди.



