ЭЪЛОН

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси олий таълим муассасаларини муваффақиятли тамомлаган билимли ва лидер ёшларни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашига очиқ танлов асосида ишга қабул қилишини эълон қилади.
Танлов тўрт босқичда ўтказилади:
1-босқич - дастлабки ўрганиш;
2-босқич - тест синовлари;
3-босқич - иншо ёзиш;
4-босқич - суҳбатлашиш.
Танлов талаблари:
Танловда 2023-2024 ва 2024-2025 ўқув йилида олий таълим муассасаларини муваффақиятли тамомлаган, шунингдек, 2025-2026 ўқув йилида олий таълим муассасаларини битирувчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этади.
Устунлик берилади:
Танловда республика ёки халқаро олимпиада ва танлов ғолиби, илмий мақола, стартап ёки инновацион лойиҳа муаллифи, давлат ёки халқаро стипендия соҳиби, чет тилини биладиган ҳамда IT кўникмаларига эга иштирокчиларга, шунингдек, ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган оила фарзандларига берилади.
Танлов ғолиби Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашига белгиланган тартибда очиқ танлов асосида ишга қабул қилинади.
Танлов иштирокчиларининг онлайн аризалари 2026 йилнинг 1 апрель – 1 май оралиғида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг www.tanlawjk.uz веб-сайти орқали қабул қилинади.
Маълумот учун телефон 61-222-74-77