Жўқорғи Кенгес Раиси Қорақалпоғистонда шамол электр станцияларини қуриш масалалари бўйича инвесторлар билан учрашди
.jpg)
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев Саудия Арабистонининг "ACWA Power" компаниясининг Ўзбекистондаги раҳбари Жон Заиди бошчилигидаги компания вакиллари билан учрашди.
Унда дастлаб, Жўқорғи Кенгес Раиси ҳурматли Президентимизнинг Қорақалпоғистонда тадбиркорликни ривожлантириш ва инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича алоҳида эътибори ҳақида таъкидлаб ўтди.
Учрашувда "ACWA Power" компанияси томонидан шамол электр станциясини қуриш бўйича республикамиз ҳудудида амалга оширилаётган лойиҳалар, амалга оширилиши белгиланган истиқболли лойиҳаларни янада кўпайтириш, шунингдек, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.
Айтиб ўтиш жоизки, "Нукус-1" лойиҳаси доирасида қуввати 100 мегаватт бўлган шамол электр станцияси барпо этилди. Шунингдек, Беруний туманида "Нукус-2" лойиҳаси доирасида қиймати 260 млн. долларлик 200 мегаваттлик шамол электр станцияси ва 100 мегаваттлик энергия сақлаш тизими қурилмоқда. Бундан ташқари, Қўнғиротда 2000 мегаваттлик шамол электр станцияларини қуриш бўйича амалий ишлар бошланган.
Ўтказилган учрашувда ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, қурилиш ишлари ва станция ишларига маҳаллий фуқароларни жалб қилиш, бунинг учун зарур кадрларни тайёрлашда Қорақалпоғистондаги ўқув юртлари имкониятларидан фойдаланиш каби муҳим масалалар ҳақида кенг турда фикр алмашилиб, олдиндаги режалар белгилаб олинди.
.jpg)
.jpg)

.jpg)

