Жўқорғи Кенгес Раиси Амударё туманида ёшлар билан учрашди

Ҳурматли Президентимиз ташаббуси билан ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ташаббусларини рағбатлантириш мақсадида белгиланган пайшанба - Ёшлар куни доирасида навбатдаги учрашув бўлиб ўтди. Ушбу учрашув ёшларнинг фикр ва ғояларини тинглаш, уларнинг ижодий ва ижтимоий лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳаётий ва касбий салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган.
Мана шу эзгу ташаббус доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев Амударё туманидаги ишсиз ва оталиққа олинган ёшлар билан учрашув ўтказди.
Учрашув олдидан, ёшлар учун бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Бундан ташқари, ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасида яратилган шароитлар, берилган имкониятлар бўйича тақдимот йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.
Учрашувда Жўқорғи Кенгес Раиси мамлакатимизда Президентимиз томонидан Қорақалпоғистонлик ёшларга қаратилаётган юқори эътибор, уларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши ва ўз салоҳиятини намоён этиши учун яратилаётган имкониятлар ҳақида алоҳида сўз юритди. Шу билан бирга, бундай имкониятлардан ўринли фойдаланиб, юқори натижаларга эришаётган ёшлар сони ортиб бораётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.
Учрашув давомида ёшлар ҳам фаол иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган масалалар, муаммо ва таклифларини очиқ ва эркин тарзда билдирди. Унда иш билан таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, имтиёзли кредитлар олиш, касб-ҳунар ўрганиш ва таълим соҳасига оид масалалар кўтарилди.
Ҳар бир кўтарилган масала Жўқорғи Кенгес Раисининг шахсан назоратига олиниб, соҳа мутасаддиларига тез орада ижобий ечим топтириш бўйича топшириқлар берилди.
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)


