Чимбой туманида 200 янги иш ўрни яратиш қувватига эга "HD Sons" корхонаси иш бошлади

Сўнгги йилларда юртимизда ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида ҳудудларни комплекс ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқларини кенгайтириш ва саноат салоҳиятини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шу асосда шаҳар ва туманларда замонавий ишлаб чиқариш қувватлари барпо этилиб, янги саноат корхоналари ишга туширилмоқда ва аҳоли бандлигини таъминлаш, турмуш даражасини ошириш борасида салмоқли натижаларга эришилмоқда.
Шундай лойиҳалар қаторида Чимбой туманида "HD Sons" текстиль корхонасининг очилишига бағишланган тадбир ўтказилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Оринбаэв иштирок этиб, йиғилганларни корхонанинг очилиши билан табриклади.
Таъкидланганидек, ҳурматли Президентимизнинг республикамизга қаратаётган алоҳида эътибори натижасида Чимбой туманида ҳам инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида аниқ амалий чора-тадбирлар давом эттирилмоқда.
Умумий қиймати 15 млн. доллар бўлган янгидан очилган "HD Sons" корхонаси тўлиқ қувватда ишга тушиши билан 7 минг тонна хомашёни қайта ишлаш ва
4 минг тонна ип-калава маҳсулотлари ишлаб чиқариш имконияти яратилади. Шунингдек, 6,5 миллион доллардан зиёд маҳсулотни экспорт қилиш йўлга қўйилади. Бундан ташқари, 200 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилиб, туман аҳолиси, айниқса, ёшлар бандлиги таъминланади.
Тадбир давомида йиғилганлар корхона фаолияти билан яқиндан танишди.
.jpg)
.jpg)
.jpg)

.jpg)
.jpg)