ЭЪЛОН

Ҳурматли фуқаролар ва қурилиш соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар!
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг топшириғига мувофиқ Кадастр ва қурилиш соҳасидаги мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларнинг сабабларини ўрганиш ва соҳада учраётган тизимли муаммоларни бартараф этиш мақсадида «Call Center» ташкил этилди.
Ҳурматли фуқаролар❕
Кадастр ва қурилиш соҳасига оид тизимли муаммолар ёки хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш бўйича фикр ва таклифларингизни қолдириш учун жорий йилнинг 1 май санасигача Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Махсус штабнинг
☎️61 222 45 25
☎️61 222 91 87
телефон рақамига эрталабки соат 09:00 дан кечки 18:00 гача боғланишингиз мумкин.
❗️Сизнинг берган фикр ва таклифларингиз орқали соҳадаги мавжуд муаммоларнинг ечими бўйича махсус йўл харита ишлаб чиқилади ва уларни бартараф этиш, халқимизнинг тилак-истакларини амалга ошириш чоралари кўрилади.