Яна 5 нафар бемор коронавирус инфекциясидан тўлиқ тузалди!
1038
Бугун 29 май санасида Республика юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётган коронавирусга чалинган беморлардан 5 нафари бутунлай соғайди. Улар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Самарали даволаш муолажаларидан кейин, сўнги текширувлар уларнинг хасталикни тўлиқ енгиб ўтганлигини кўрсатди. Соғайган беморлар Республика юқумли касалликлар шифохонасида шифокорлар томонидан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, шунингдек, коронавирусга қарши самарали ютуқларга эришган давлатлар мутахассисларининг тавсиялари асосида олиб борилган даволаш муолажалари туфайли дарддан тўлиқ фориғ бўлишди.
Ушбу муваффақиятлар замирида Республика юқумли касалликлар шифохонаси жамоасининг катта масъулиятни чуқур ҳис этгани ва коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг шифо топиши учун чин кўнгилдан курашиши ётади. Тиббиёт ходимларининг самарали кураш олиб бориши учун шифохонада барча шароит яратилган, дори-дармон, замонавий тиббий технологиялар ва ҳимоя воситалари билан таъминланган.
Шунинг билан, коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 127 нафарга етди.