Яна икки нафар бемор коронавирус инфекциясидан тўлиқ тузалди
1508
Бугун 30 майда Республика юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётган 8 нафар бемордан 2 нафари бутунлай соғайди.
Улар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди. Самарали даволаш муолажаларидан кейин, сўнгги текширувлар уларнинг хасталикни тўлиқ енгиб ўтганлигини кўрсатди. Соғайган беморлар Бухоро ва Хоразм вилоятларидан.
Шунинг билан, коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 129 нафарга етди.
Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати