Президентимиз томонидан коронавирус пандемиясига оид қабул қилинган фармон ва қарорлар ижросини назорат қилиш масалалари муҳокама қилинди
1266
Ўзбекистон Респбуликаси Президенти раислигида шу йил 26 май куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Олий Мажлис палаталарига халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан коронавирус пандемиясига оид қабул қилинган 6 фармон, 11 қарорнинг бажарилиши бўйича маҳаллий ижро ҳокимияти органлари раҳбарларининг ҳисоботлари тингланиб борилишини йўлга қўйиш белгиланган эди.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида Жўқорғи Кенгес ва туман (шаҳар) Кенгашларининг сессияларида муҳокама қилиниши таклиф этилаётган масалалар таҳлилига бағишлаб ўтказилган йиғилишда мазкур вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлашда Олий Мажлис Сенати аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари фаол иштирок этиши муҳим аҳамиятга эга экани алоҳида таъкидланди.
Йиғилишга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва маҳаллий Кенгашларнинг депутатлари, тегишли вазирлик ва ташкилотлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари иштирок этди.
Йиғилишни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси Д.Қурбаниязов олиб борди.
Олий Мажлис Сенатининг Суд-ҳуқуқ ва коррупцияга қарши кураш масалалари қўмитаси раиси Б.Матмуратов, сенаторлар Ш.Уснатдинов, О.Атаниязова, А.Данияров ва бошқалар сўзга чиқиб, Президентимиз томонидан қабул қилинган фармон ва қарорлар бугунги кунда пандемиянинг аҳоли турмуш тарзига ва иқтисодиётимизга салбий таъсирини юмшатиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш, тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда алоҳида ўрин тутишини таъкидлади.
Йиғилишда мазкур топшириқ ва вазифаларнинг ижросини ва депутатлик назоратни таъминлаш, маҳаллий Кенгашлардаги сессияларда ҳар ойда камида бир марта маҳаллий ижро ҳокимияти органлари раҳбарларининг ҳисоботларини тинглашни йўлга қўйиш, ҳар бир депутатнинг марказий ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларида тарғибот ишларини олиб бориш масалалари бўйича фикр ва таклифлар билдирилиб, бу борада вазифалар белгилаб олинди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси матбуот хизмати